Asosiy kontentga o'tish
COM MEDICAL SERVIS
Умумий техник хизмат

Ўрнатиш ва ходимларни ўқитиш

Янги ускунани ўрнатамиз, созлаймиз ва ходимларингизга ишлашни ўргатамиз.

Нималар киради

  • 01Ускунани жойига ўрнатиш ва улаш
  • 02Электр тармоғи ва ерга уланишни текшириш
  • 03Бошланғич созлаш ва тил/вақт параметрларини киритиш
  • 04Ходимлар билан амалий машғулот (2–4 соат)
  • 05Қисқа ёзма йўриқнома (ўзбек ёки рус тилида)
  • 06Биринчи ой давомида телефон орқали қўллаб-қувватлаш

Батафсил

Биз ўрнатишни ўқитиш билан бирга олиб борамиз. Ўқитиш амалий: ходим ўзи босади, ўзи созлайди, биз кузатамиз.

Иш босқичлари

  1. 01

    Ариза

    Сайтдан ёки телефон орқали мурожаат қиласиз - ўзимиз боғланамиз.

  2. 02

    Диагностика

    Муҳандис чиқади ёки ускунани сервисга оламиз. Носозликни аниқлаймиз.

  3. 03

    Келишув

    Иш ҳажми ва нархини айтамиз. Сиз рози бўлгандан кейингина иш бошланади.

  4. 04

    Топшириш

    Ишни тест билан текшириб топширамиз, кафолат варақасини берамиз.

Нарх эълон қилинмайди

Хизмат нархи ускунанинг ҳолатига, носозлик турига ва керакли қисмларга боғлиқ. Шунинг учун нархни диагностикадан кейин, ёзма равишда айтамиз. Диагностика - бепул.

Бепул диагностика
Сўров қолдиришFORM / 01

Нарх ва муддатни аниқлаштириш учун номерингизни қолдиринг. Сотиб олиш шарт эмас - аввал маслаҳатлашамиз.

Сўров мавзуси

Ўрнатиш ва ходимларни ўқитиш

Юбориш орқали махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.